Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қўшимча 200 млрд сўм кредит ажратилади

Шавкат Мирзиёев 31 август куни «Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Қайд этилишича, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар дастур учун ажратилган ресурслар ҳисобидан қўшимча равишда 200 миллиард сўм кредит ажратилишини таъминланади.

Шунингдек, қонунчиликда мазкур банддагидан ортиқ солиқ имтиёзлари назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик субъектлари учун қулай солиқ имтиёзлари татбиқ этилиши ва Мўйноқ туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда солиқ имтиёзларининг кенгайтирилган рўйхати мавжудлиги маълум қилинган.

Янгиликлар