Фарғонада «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Фарғона вилоятида Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури бўйича 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар бўйича ахборотлар эшитилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Таъкидланишича, аҳолини дастур моҳияти билан яқиндан таништириш ҳамда фуқароларнинг имтиёзли кредитга бўлган эҳтиёжини ўрганиш мақсадида кенг қамровли учрашувлар, тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлар бўйича 2019 йилда тижорат банклари 34 309 та лойиҳага 707,7 миллиард сўм имтиёзли кредитлари ажратган. Улардан 583,7 миллиард сўми «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури, 78,0 миллиард сўми «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури, 16,5 миллиард сўми ҳунармадчиликни ривожлантиришга ва 29,6 миллиард сўми бошқа дастурларга йўналтирилган. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича ишлаб чиқариш йўналишига 9980 та лойиҳа бўйича 158,7 миллиард сўм, қишлоқ хўжалиги йўналишига 22 396 та лойиҳа бўйича 412,1 миллиард сўм кредит берилган. Дастурда 20 042 та кам таъминланган оила ўрганилиб, 11 364 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйиши учун 106,4 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Дастур ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида фуқаролар ва тадбиркорларга 405 та таъминотчи корхоналар томонидан 503 хил турдаги товарлар етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши ташкил этилган ва 492 нафар салоҳиятли тадбиркорларга 1086 нафар ёш тадбиркор бириктирилган. Вилоят туман, шаҳарларидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили ҳам йўлга қўйилган. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан юқори бўлган 4 та лойиҳага 9,5 миллиард сўм кредит ажратилиб, 4564 та янги иш ўрни яратилган. Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлаш «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва «Aгробанк» акциядорлик тижорат банклар орқали амалга оширилмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Натижада вилоят бўйича 2020 йилнинг биринчи ярмида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурига 177 миллиард сўм, «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастурига 20,1 миллиард сўм, ҳунармандчилик дастурига 49,7 миллиард сўм, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2,9 миллиард сўм кредитлар ажратилган. Ҳисобот даврида 8878 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 253,6 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, улар биринчи навбатда «темир дафтар»га киритилган оилалар даромад манбасини яратишга йўналтирилган. Кредитлар ҳисобига 2020 йилнинг ўтган даврида 9200 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилган. Мажлисда ўрганиш давомида вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги фаолиятида дастур ижроси бўйича бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқлангани таъкидланди.

Жумладан, дастур доирасида қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар, аҳоли сони ҳисоби юритилмаганлиги натижасида ажратилган имтиёзли кредитлар орқали ҳақиқатда муҳтожлар оила ва аҳолининг қанчалик ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланганини баҳолаш имконини пасайтиради. Aжратилган кредитлар мақсадли ишлатилиши ва самарадорлиги мониторинги юритилмаган. Сарфланган маблағларнинг натижадорлигини аниқлаш ишлари тизими йўлга қўйилмаган. Бу эса келгусида кредитларни ажратиш йўналишларини белгилаб олиш стратегиялари ишлаб чиқишга ўз салбий таъсирини кўрсатади. Дастур кординатори сифатида молия, иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари томонидан Президентнинг 2018 йил 7 июндаги қарори билан юклатилган вазифалар ижросига етарли эътибор берилмаган.

Aниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. Мазкур масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Aввалроқ Танзила Норбоева Балиқчида қиймати салкам 2,5 миллиард сўм бўлган корхонага боргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар