Сенатга мурожаат йўллаган аёлга Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан имтиёзли уй ажратиш таклифи берилди

Олий мажлис сенатига мурожаат йўллаган аёлга Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан имтиёзли уй ажратиш таклифи берилди. Бу ҳақда Олий мажис сенати матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий мажис сенати матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 28 сентябрь, душанба куни фуқаро О.М.нинг Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига уй беришини сўраб йўллаган мурожаати кўриб чиқилган. Мазкур ишни кўриб чиқишда мурожаатчи ҳам иштирок этган.

Фото: Олий мажис сенати матбуот хизмати

Қайд этилишча, мазкур мурожаатни кўриб чиқишда парламент юқори палатасининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари раиси ўринбосари Н. Абдуллахонов, Сенат аъзоси М. Ғаниева, Қонунчилик палатаси депутати А. Темиров, ва Андижон вилояти Бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи И. Матрўзиев ҳамда Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д. Тўрақулов қатнашган.

Фото: Олий мажис сенати матбуот хизмати

Ўрганиш давомида аввал мурожаатчига, сўнгра 37 ёшли ўғлига ҳам алоҳида оилавий ётоқхона берилгани аниқланган.

Суҳбат давомида мурожаатчининг таклифига асосан фарзанди Андижон вилояти Бандликка кўмаклашиш бошқармаси томонидан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, келгусида ойлик иш даромадига эга бўлгач Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан имтиёзли уй ажратиш таклифи берилган.

Аввалроқ Марҳаматда вилоят прокурори сайёр қабулида 19 нафар ёшнинг мурожаати қаноатлантирилгани ҳамда Асакада уйи ёнган фуқарога 55 та шифер ва 100 дона бройлер жўжаси берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жалақудуқ тумани ҳокими ўзига йўлланган мурожаатда айтилган жойларни бориб ўргангани ва Асака тумани ҳокими «Қадрият» маҳалласидаги асфальтлаш ишлари билан танишгани маълум қилинди.

Янгиликлар