Асака тумани ҳокими «Қадрият» маҳалласидаги асфальтлаш ишлари билан танишди (фото)

Андижон вилоят Асака туман ҳоким маҳалла ичида жойлашган 2 км йўлни асфальтлаш ишларни кузатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ «Қадрият» маҳалла фуқаролар йиғини Ҳумо кўчасида ўрганиш ишларини олиб борган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўрганиш натижасида ушбу маҳаллада жойлашган кўп қаватли уйлар атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги, йўлларнинг аҳволи ёмонлиги ва кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари абгор ҳолга келиб қолганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликларни тез бартараф этиш мақсадида туман ҳокими томонидан маъсул мутассади раҳбарларга тегишли тартибда кўрсатмалар берган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур ҳудудда камчиликларни тузатиш учун амалий ишлар ташкил этилган бўлиб, янги ёритиш чироқлари ўрнатилган. Шунингдек, 2 километр йўл асфальтланган. Мазкур йўлни асфальтлашга 548 миллион ажратилган.Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Туман ҳокими Мансур Алихонов олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Сенат аъзоси Асакада эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўргангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Асакада бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминлангани ҳамда Асакада уйи ёнган фуқарога 55 та шифер ва 100 дона бройлер жўжаси берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар