Янгиқўрғонда қўшнисини мих қоқилган ёғоч билан урган эркак қўлга олинди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида қўшнисини мих қоқилган ёғоч билан урган эркак қўлга олинди. Бу хақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни соат 09:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қўшниси билан уйи олдидаги ғайноли дарахти унга тегишли эканлигини айтиб жанжаллашган. Ўзаро жанжалда, қўлида бўлган мих қоқилган ёғоч бўлаги (река) билан қорин соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида жабрланувчининг қорин олди қисмида катта чарвин йиртилгани кўрсатилган.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқарога Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўрақўрғон туманида маст эркак синфдошининг оёғини болға билан жароҳатлагани ҳамда Наманганда 51 ёшли эркак спиртли ичимлик олиб бермагани учун калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар