Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди. Янги уюшманинг бошқарув раиси лавозимига Ёрқин Маликов тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Ёрқин Маликов 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010—2018 йиллар давомида «Evro Star Trade»  корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йилдан ҳозирга қадар «Prime Holding» корхонаси директори бўлиб ишлаган. 2019 йилдан Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўрибосари, шу билан бирга, Халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда. Тайинловга қадар Ёрқин Маликов Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосарлар тайинлангани ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига янги бош шифокор тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар