Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Бектемир туманларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Хабарга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 6 декабрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Юнусобод тумани: «Исломобод», «Уч қаҳрамон», «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» ҳамда «Биллур» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Бектемир тумани: «Гулбоғ» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.