Тадбиркорлардан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммаси уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади

Якка тартибдаги тадбиркорлардан нотўғри йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммалари уларнинг ҳисобварақларига қайтарилмоқда.

1 декабр куни Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари ташқи манба маълумотлари асосида янгиланган.

Автоматлаштириш жараёнида техник хатолик юзага келиб, оилавий хусусий боғча фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ижтимоий солиқ бўйича имтиёз (ойига 330 минг сўм) қўлланмасдан қолган.

Айни пайтда мазкур техник хатолик бартараф этилган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дея таъкидлади Солиқ қўмитаси.