Фарғонада дронлар ёрдамида аниқланган қоидабузарларга жарима қўллаш бошланди

Фарғонада 2021 йилдан йўллардаги ҳуқуқбузарликлар дронлар ёрдамида аниқланиши хабар қилингaн эди. Дрон ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.

Аввалроқ Фарғонада ўрнатилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фотовидеофиксация қурилмалари 2 ноябрдан ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Фарғонада туман марказларидаги стационар камералар сони кўпайтирилиши хабар қилинган.

Шунингдек, Фарғонада йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фотовидеофиксация ва онлайн радар қурулмалари ўрнатилгани ҳамда вилоят ЙПХ ходимлари томонидан махсус планшетлар орқали 305 та коидабузарлик аниқлангани хабар қилинган.

Янгиликлар