Фарғонада туман марказларидаги стационар камералар сони кўпайтирилади

Фарғона вилоятида «Тўхташ тақиқланади» йўл белгилари таъсир доирасида қолдирилган автомобилларни аниқловчи махсус камерлар сони кўпаяётгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу кунга қадар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Олтиариқ ва Данғара тумани марказларига тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида стационар камералар ўрнатилган.

Бундан ташқари, Қува тумани марказига ўрнатилган махсус камералар ишга туширилиши режалаштирилган. Риштон, Бувайда, Тошлоқ тумани марказига ҳам стационар камералар ўрнатилиши бошланган.

Хабарда айтилишича, ушбу қурилмалар автомобиль тўхтаган вақтни белгилаб олиши ва 1 дақиқадан сўнг автоматик тарзда қоидабузарликларни қайд этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ЙПХ ходимлари томонидан махсус планшетлар орқали 305 та қоидабузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Фарғонада йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фотовидеофиксация ва онлайн радар қурулмалари ўрнатилгани маълум қилинди.

Янгиликлар