Ироқ суди Дональд Трампни ҳибсга олишни буюрди

Боғдод суди 7 декабрь, пайшанба АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампни ҳибсга олишга буйруқ берди. Президент 2020 йил январь ойида эронлик генерал Қосим Сулаймонийга суиқасд уюштиришда гумон қилинмоқда, деб хабар берди «Apnews».

Фото: «timeshighereducation»

Ҳужжат Ироқ судьяларидан бири томонидан тергов материаллари асосида чиқарилган. Унда айтилишича, Ироқ Халқ сафарбарлик кучлари қўмондони ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис Бағдод аэропорти ҳудудида америка дрони ёрдамида ўлдирилгани аниқланган. Бу эса қасддан қилинган қотиллик сифатида баҳоланган. Ироқ қонунчилигига биноан, бундай жиноят учун ўлим жазоси қўлланилади.

Шу билан бирга, суд ал-Муҳандиснинг қариндошлари илтимосига биноан бошланган тергов ҳануз давом этаётганлигини маълум қилган.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Бағдод аэропортига уюштирилган ҳаво ҳужумини изоҳлар экан, марҳум Эрон генералини «дунёдаги биринчи рақамли террорчи» деб атаган. Теҳрон Сулаймонийнинг ўлдирилишини уруш эълон қилиш билан тенглаштирган ва жавоб чораларини ваъда қилган. Натижада 2020 йил 8 январга ўтар кечаси Теҳрон Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Айн ал-Ассад базаси ва Эрбил аэропортига ракета ҳужумини бошлаб юборган. Бундан ташқари, Бағдод аэропортидаги портлаш АҚШ ва Ироқ ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келган.