Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳар Юнособод туманида ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланди.

Маълум қилинишича, тумандаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи мансабдор шахс 35 минг доллар пора билан қўлга тушган. У бу пул эвазига тадбиркорга 50 квадрат метр ер олиб бермоқчи бўлган. Бу борадаги зарур ҳужжатларни эса танишлари орқали расмийлаштириб беришни режалаштирган.

Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., R.N. фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг Какликқўрғон МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 доллар эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилгани маълум бўлган. У олдиндан 1500 доллар ва 5,6 миллион сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар