«Янгиобод» бозори масъули 8,5 минг доллар пора билан ушланди

Тошкентдаги «Янгиобод» бозорининг масъул ходими тадбиркордан 8,5 минг доллар пора олган вақтида ушланди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖнинг масъул ходимларидан бири тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозорнинг харидорлар гавжум бўладиган ҳудудидан савдо дўкони олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 8 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар