«Aгар танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик». Танзила Норбоева ОAВ ходимларига миннатдорчилик билдирди

Олий Мажлис Сенатининг 6 август кунги ялпи мажлисида Танзила Норбоева оммавий ахборот воситалари ходимларига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

«Оммавий ахборот воситалари ходимларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ижтимоий тармоқларда ўқиб ўтирибман, одамлар барча оғриқли нуқталар бўйича реакция билдиришмоқда. Шу ерда ҳам ички ишлар ходимлари одамларга яхши муносабатда бўлмаган дейилган. Кундалик маълумотни ОAВ ходимлари ва блогерлар етказиб турибди. Aгар мана шу танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик. Шу танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти. Шунинг учун мен сенатор ва депутатлардан журналистлардан хафа бўлмай, танқидларни тўғри қабул қилиб, улар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишни илтимос қилардим».

Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати раиси

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати вилоятлардаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағларнинг қанча миқдори талон-торож қилинганлигини маълум қилганди. Шунингдек, Сенат раиси 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилганини билдиргани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар