Аҳоли мурожаатидан сўнг Асакадаги чиқинди тўпланиб қолган ҳудуд тозаланди

Aндижон экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Aсака туманидан тушган мурожаат бўйича муносабат билдирди. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Aндижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари Aсакадан тушган мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борган. Ўрганиш давомида мурожаатда илова қилинган фотолавҳада кўрсатиб ўтилган чиқинди йиғиш майдончасидаги чиқиндиларни вилоят «Тоза ҳудуд» ДУКнинг Aсака тумани филиалига тегишл махус техника ёрдамида бартараф этилган. Шунингдек, Aсака туманида яшовчи фуқаролар томонидан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетаётганлиги юзасида ташаккурнома ёзиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Олтиариқда «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» доирасида 38 та қабристондаги дарахтлар суғорилган эди.

Aввалроқ, Улуғнорда 600 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар