Андижонда 8 август куни ҳаво ҳарорати 40 даражага кўтарилади

«Ўзгидромет» 8 август, шанба куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «ЎзА»

Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даражагача кўтарилади.