Aндижонда сўнгги 7 ойда 1500 га яқин оила бузилиб кетгани маълум қилинди

AОКA ҳузуридаги штабда 6 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, ажримлар сони бўйича Aндижон вилояти Ўзбекистон бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Вилоятда 2020 йилнинг шу кунигача 1498 та ажрим ҳолати қайд этилган.

Шунингдек, 1776 та оила ажрим ёқасига келиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар