Бухорода 8 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 8 август, шанба куни Бухоро вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Review»

Маълум қилинишича, шу куни Бухорода ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даражага етади.