Бухорода сўнгги 7 ойда нечта оилавий ажримлар қайд этилгани маълум қилинди

AОКA ҳузуридаги штабда 6 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, Бухорода 2020 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 744 та оила бузилган. Шунингдек, ҳудудлар кесимида Бухоро 9 ўринни эгаллади.

Хабарда қайд этилишича, рўйхатнинг энг қуйи поғонасида 447 та оила ажрашиши билан Навоий жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани маълум қилинган эди. Aввалроқ Бухорода 660 та оилага мўлжалланган турар жой қурилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар