Бухорода уйида даволанаётган 44 нафар беморга бепул дори-дармон етказилди (фото)
Бухоро вилояти Ромитан туманида коронавирус инфекциясига чалиниб, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул дори-дармонлар етказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: «ЎзA»
Маълум қилинишича, Ромитан туманида ташкил этилган Call-марказга туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар асосида инфекциясига чалиниб, уйда даволанаётганлар рўйхати шакллантирилган. Ушбу рўйхат бўйича Ромитан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари 44 нафар беморга дори-дармон етказган.
Фото: «ЎзA»
Хабарда қайд этилишича, касаллик аломатларисиз кечиб, уйда даволанаётган Ромитан туманида яшовчи 146 нафар фуқарога коронавирус инфекциясига қарши дори воситалари ҳам бепул етказиб берилган.
Фото: «ЎзA»
Aввалроқ Бухородаги 7 та маданий мерос объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига номзод сифатида тайёрланганди. Шунингдек, Бухоролик ўқувчи бир пайтнинг ўзида Ўзбекистондаги 6 та хорижий олийгоҳга талабаликка қабул қилинган эди.