«Ижро органларидаги 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди» — Танзила Норбоева

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади. Сенат раиси 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилганини маълум қилди.

Кадр: «YouTube»

«Ўтган даври мобайнида мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига 21 мингдан зиёд депутатлик сўровлари юборилди. Маҳаллий кенгашларнинг 1700 дан зиёд сессияларида 9 мингдан ортиқ масала муҳокама этилди.

Маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, жумладан, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди», — дейди Танзила Норбоева.

Аввалроқ Танзила Норбоева карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилган эди.

Шунингдек, Сенат ялпи мажлисида Муса Ерниязов хотираси ёдга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар