Наманган шаҳар ҳокимлиги коллеж ётоқхонасида вақтинча яшовчи аёлнинг моддий ёрдам сўраб йўллаган видеомурожаатига муносабат билдирди

Наманган шаҳар «Гулбоғ» МФЙда жойлашган собиқ педагогика коллежи ётоқхонасида вақтинча рўйхатга қўйилиб яшовчи Акрамова Маликанинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган видеомурожаати бўйича шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, фуқаронинг мурожаати Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, «Гулбоғ» МФЙ раиси, раис ўринбосарлари ва кенг жамоатчилик томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида Малика Aкрамова бундан аввалари ҳам шундай тартибда ёлғон видеомурожаатлар билан чиқиш қилган. Жойига бориб ўрганилган вақтларда эса ҳар сафар узр сўраб, ўз хоҳиши билан қилмаганлиги, бошқа бундай ҳолат қайтарилмаслиги, давлат томонидан кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдамлардан манунлигини билдириб келган.

«Aёлнинг ишга ярайдиган ўғли бор. Ўзи ҳам нафақага чиқмаган, турмуш ўртоғи ҳам бор. Уларга доимий ёрдам кўрсатилаётганлиги сабабли боқимандалик кайфиятда бўлиб қолган», — дейди «Гулбоғ» МФЙ раиси Тўхтасин Каримов.

Таъкидланишича, тузилган далолатномалардан фуқаронинг ўзига тўқ, қариндош-уруғлари, турмуш ўртоғи ва ўғли меҳнат қилиб, пул топиши аниқланган. Бунга қониқмаган ҳолда ҳар сафар ижтимоий тармоқлардаги чиқишларига эътибор берилганлиги учун шу усулга ўрганиб, боқимадаликни касб қилиб олганлиги аъён бўлган. Видеомурожаатдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган, дейилади хокимлик хабарида.

Маълум бўлишича, фуқарога 2020 йил 29 июл куни 300 минг сўм пул миқдоридаги ёрдам кўрсатилган. Бундан авваллари ҳам турли хилдаги ёрдамлар қилинган. Ҳозирда яшаб келаётган уйига қўшимча равишда яна битта уй берилган бўлиб, давлат ҳисобидан яшаб келмоқда. Бир неча маротаба уларнинг баднлигини таъминлаш мақсадида кўрсатилган иш ўринларини арзимаган баҳоналар билан рад этиб келган, дея қўшимча қилинади хабарда.

Аввалроқ ҳамма жойи калтакланиб, моматалоқ бўлиб кетган бухоролик йигитнинг Президентга йўллаган видеомурожаати юзасидан расмий маълумот берилганди.

Янгиликлар