Ўзбекистонда карантин бошлангандан бери қанча мансабдор шахс ва фуқаролар карантин қоидаларини бузгани маълум бўлди

Ўзбекистонда карантин бошлангандан бери 530 мингдан зиёд мансабдор шахс ва фуқаролар карантин қоидаларини бузган. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида берган ахборотида маълум бўлди.

«Карантин бошлангандан бери 530 мингдан зиёд фуқаро ва мансабдор шахслар, 120 мингдан ортиқ ҳайдовчилар томонидан карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланилди. Санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 208 мингдан зиёд биометрик паспортлар топширилди. 286 минг нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилди. 5709 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Республикага келган 219 мингдан зиёд хорижий фуқаролар вақтинча қайддан ўтказилди», — дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 6 ой давомида қанча жиноят содир этилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистонда содир этилган умумий жиноятларнинг қанчаси фош этилгани маълум қилинган.

Янгиликлар