Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 28,5 минг нафардан ошди

Ўзбекистонда 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220 кишига ошиб, 28 535 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланган беморларнинг

  • 87 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 43 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 38 нафари Тошкент вилоятида чегара пости орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Aндижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.A. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани маълум қилинди.