Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 274 тага кўпайди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 136 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 130 нафари Тошкент вилоятида;
  • 8 нафари Қорақалпоғистонда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9043 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирус юқтирган икки нафар бемор вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар