Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 248 нафарга кўпайиб, 29 057 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 197 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 15 нафари Хоразм вилоятида;
  • 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди. Мамлакатда 20 059 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 8817 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар