«Ўзгидромет» 8 август куни Наманганда кузатиладиган об-ҳаво бўйича маълумот берди
«Ўзгидромет» 8 август, шанба куни Наманган вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «Gazeta.uz»
Маълум қилинишича, шу куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даражагача кўтарилади.