Самарқанд вилояти статистика бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Толиб Сидиқов Самарқанд вилояти статистика бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 7 августдаги буйруғига асосан Сидиқов Толиб Искандарович Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Толиб Сидиқов бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд қурилиш коллежига янги директор ва Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланган эди.

Янгиликлар