Самарқандда 2020 йил бошидан буён 1302 та оила бузилиб кетгани маълум бўлди

AОКA ҳузуридаги штабда 6 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг шу кунигача 1302 та оила бузилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг шу вақтига қадар ажрашган оилаларнинг 8725 нафардан ортиқ вояга етмаган фарзанди бўлган.

Шунингдек, Қашқадарёда сўнгги 7 ой мобайнида 815 та оила бузилгани хабар берилган.

Aввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил 1 ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар