Танзила Норбоева карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилди
Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси 7 август, жума куни ўз ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Кадр: «YouTube»
«Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур», — дейди Танзила Норбоева.
Аввалроқ Сенат ялпи мажлисида Муса Ерниязов хотираси ёдга олингани хабар қилинган эди.