Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар аёл вафот этди

Ўзбекистонда 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 (+220) тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сўнгги 6 соат мобайнида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Улар Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.A. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл) бўлган.

Шунингдек, айни пайтга қадар Ўзбекистонда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар