Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

Туркиянинг «TRT» телеканали 5 август, чоршанба куни Бухорога ташрифи чоғида Бухоронинг тарихий жойларини суратга олган. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф давомида вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти, Туркиянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси ва телеканал ижодий гуруҳи биргаликда Бухоронинг туристик марказлари бўйлаб пандемия даврида яратилган шароитлар юзасидан суҳбатлашган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати

Шунингдек, тадбиркорлар учун йўлга қўйилаётган имтиёзлар, туризм тармоқларини ривожлантириш ва тиклашга доир тажрибалар ҳамда қатор масалалар юзасидан музокаралар олиб борилгани таъкидланган. Маъсуллар томонидан Истанбул каби турли йирик шаҳарлардан Бухорога тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш муҳокама қилинган. Бу борадаги ҳамкорлик ишлари босқичма-босқич олиб борилиши айтиб ўтилган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати

Хабар берилишича, 6 август куни икки томон мутасаддилари вилоятнинг Пешку туманида бўлган. Aфшонадаги Aбу Aли Ибн Сино музейи ва ундаги экспонатлар билан яқиндан танишган. Шу ўринда, мазкур ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган «Aвиценна мажмуаси» лойиҳаси яқиндан ўрганилиб, Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида Ибн Сино номидаги тиббиёт университетини ташкил этиш масаласи юзасидан ҳам музокаралар олиб борилган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати

Қолаверса, «Bukhara City» мажмуасига ҳам ташриф буюрилган. Якунда, мазкур ташриф доирасида меҳмонлар вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятига юқори қизиқиш уйғонганини таъкидлаб ўтган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таъмирталаб бўлган 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланганди. Шунингдек, Бухорода иккита замонавий кинотеатр очилиши айтиб ўтилган эди.

Янгиликлар