Наманганда Чусок корейс анъанавий байрами нишонланди (фото)

Корейс миллий маданий маркази Наманган вилоят бўлими томонидан «Aфсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғида Чусок байрами ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЎзA

Таъкидланишича, Корея халқи томонидан анъанавий нишонланадиган ушбу тантана «куз оқшоми» деган маънони англатади. У, одатда, ой тақвими бўйича саккизинчи ойнинг 15-кунида, уч кунгача нишонланади. Бу сана кузги йиғим-терим пайтига тўғри келади. Шу кунлари дастурхон атрофига узоқ-яқиндаги қариндошлар, оила аъзолари, таниш-билишлар тўпланади. Қўшиқлар, рақслар ижро этилади.

Фото: ЎзA

Қайд этилишича, 2020 йилги байрам «Кorea Best Academy» корейс профессионал ривожланиш ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Корейс миллий либослари намойиши, ёш таэквондочиларнинг кўргазмали жанглари, миллий таомлар кўргазмаси тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Фото: ЎзA

Фото: ЎзA

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Корея президентини мамлакат ташкил топган кун ва Чусок байрами билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар