Қўқонда 22 кишига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди (фото)

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 22 кишига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 7 октябрь, чоршанба куни шаҳар ҳокими иштирокида мазкур фуқароларга кўкрак нишонлари топширилган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда 18 нафар тақдирланганлар иштирок этган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Маруф Усмонов пандемия даврида шаҳарда амалга оширилган ишларда фаол бўлган тадбиркорлар, шифокорлар, хизмат қилган санитария эпидемиология, бошқа қатор соҳа ходимларига ҳукумат ва шаҳар ахолиси номидан миннатдорчилик изҳор этган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Булоқбошида 9 киши ва Данғарада 13 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Учкўприкда 19 нафар фуқаро ҳамда Қоракўлда 34 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлангани маълум қилинди.

Янгиликлар