Қўқонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг хонадони янгидан қуриб берилди (фото)
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи кам таъминланган фуқаронинг хонадони 150 миллион сўмдан зиёд маблағга янгидан қуриб берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Қўқон шаҳрининг 1-сектор ҳудудида жойлашган Aрзик-тепа кўчаси, 148-хонадонда истиқомат қиладиган имконияти чекланган фуқаро Толиб Рустамовнинг хонадони янгидан қуриб берилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 3 нафар фарзандли Толиб ва Маҳфират Рустамовлар замонавий хонадонда яшаш имконига эга бўлган.
Ушбу хонадоннинг 3 та хонаси янгидан қуриб берилган. ошхона, ҳаммом, санитария тизимлари янги жихозлар билан таъминланди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларига 150 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов ушбу ишларда саховат ва фидоийлик кўрсатган бир қатор фуқароларни шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирлаган.
Aввалроқ Қўштепа туман ҳокими «темир дафтар»га киритилган оилалар билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди.