Тошлоқда вилоят ҳокими «темир дафтар»га киритилган фуқаро ҳолидан хабар олди (фото)
Фарғона вилояти ҳокими Тошлоқ туманининг «Яккатут» маҳалласида яшовчи «темир дафтар»га киритилган фуқаро ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги 1-сектор ҳудудидаги «Яккатут» маҳалла Чорбоғ кўчаси 301-уйда яшовчи Маъмурахон Aшурова ҳолидан хабар олди. Фуқаро «темир дафтар»га киритилган бўлиб, 1-сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдамлар ўз вақтида бериб келинмоқда.
Хайрулло Бозоров Маъмурахон Aшурованинг саломатлигини тиклаш ва иш билан таъминлаш учун мутассаддиларга топшириқлар берган.
Шунингдек, вилоят раҳбари 2-сектор штаби ва «Заркент» маҳалласида бўлиб, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Aввалроқ Фарғона туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан пул берилгани ҳақида хабар берилганди.