Олтинкўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 110 млн сўм тарқатилди
Aндижон вилояти Олтинкўл туманида ҳам «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 110 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, ушбу ишлар Президентнинг 26 августдаги «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилган.
Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари 1-сектор ҳудудидаги «Янги чек», «Меҳнат», «Уйғур», «Қўштепа», «Жалабек» маҳаллаларида яшовчи «темир дафтар»га киритилган 111 нафар оиланинг вояга етамаган фарзандларига 500 сўмдан жами 110 миллоин сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилган.
Аввалроқ Ғиждувон, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Иштихон, Олтинкўл ва Қоракўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.