Тойлоқда ёрдамга муҳтож оилаларнинг 3110 нафар вояга етмаган фарзандига 500 минг сўмдан пул тарқатилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 1434 та кам таъминланган оиланинг 3110 нафар 16 ёшгача бўлган фарзандига 1 миллиард 555 миллион сўм нақд пул маблағлари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туманда икки кун давомида 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг яшаш шароитини ўрганган. Томорқаси қаровсиз ётган хонадон эгаларига ердан унумли фойдаланиш, томорқада кичик иссиқхоналар барпо этиш, парранда боқиш орқали ҳам оила даромадини ошириш мумкинлигини тушунтирган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Туман ҳокими фуқаро Икром Фармоновнинг ҳовлисига 1 сотихлик иссиқхона қуриш учун керакли қурилиш молларини олиб бериш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган. Шу маҳалла фуқароси 84 ёшли Галина Филатовага саломатлигини тиклаши учун шифохонага ётишини ва керакли дори дармонлар билан бепул таъминланишини маълум қилган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ ҚўштепадаЎзбекистон туманида ва Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилган.

Янгиликлар