Ўзбекистонда 7 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 7 октябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража илиқ, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.