Таниқли хонанда Даврон Ғойипов 61 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов хасталикдан сўнг вафот этди.

Даврон Ғойипов 1961 йил 7 октябрда туғилган. Мактабни битирганидан кейин 1978 йилда у «Ялла» гуруҳига бас гитарачи сифатида таклиф қилинди. 1980 йилда Даврон Ғойипов бошчилигида Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи – «Оригинал» тузилди. 1980 йиллар бошларида ижро этилган «Бу нима бу?» қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Қўшиқ асосида кейинроқ фильм ишланган ва бош ролни Даврон Ғойипов ижро этган.

Бундан ташқари «Қайдасан», «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Открытое окно» каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилидан жой олган.

Маълумотларга кўра, хонанданинг дафн маросими Хоразмда ўтказилади.