Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида докторантура квоталари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2023 йилда тиббиёт ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура учун қабул квоталари тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда:

  • Докторантурага — 34 та;
  • Таянч докторантурага — 328 та;
  • Cтажёр тадқиқотчиликка — 16 та қабул квотаси ажратилган.

Шунингдек, мақсадли докторантура доирасида DSs йўналишига 3 та ва PhD йўналишига 12 та ўрин тасдиқланган.

Янгиликлар