Россиянинг 11 та аэропортида парвозларга қўйилган чеклов режими яна узайтирилди

Россиянинг жанубий ва марказий қисмларидаги 11 та аэрпортда парвозларга қўйилган вақтинчалик чеклов режими 16 октябрга қадар узайтирилди.

Парвозлар аввалгидек Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-на-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларида вақтинча чекланган. Мамлакатнинг қолган ҳаво бандаргоҳлари штат режимида ишламоқда.