Tойлоқдa Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 7 ноябрь, шанба кун туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркин Турдимов, туман ҳокими иштирок этган. Марказ давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, 2 қаватдан иборат. Шунингдек, электрон навбат тизими 6 та мониторда акс этиб, 16 та қабул ойнаси фаолият кўрсатади.

Қайд этилишича, бинода шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, нотариус бўлими, банк кассаси ташкил этилган. Бундан ташқари, марказга келган мурожаатчиларнинг фарзандлари учун махсус ўйин майдончаси ҳам мавжуд.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, республика миқёсида давлат хизматлари марказларининг 107 та инновацион биноси фойдаланишга топширилди, 80 га яқинида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Aввалроқ Жомбойда туман давлат хизматлари марказининг янги биноси очилгани ва Шофирконда қиймати салкам 470 миллион сўмлик маҳалла биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар