Жомбойда туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 2 ноябрь, душанба куни туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, очилиш маросимида вилоят давлат хизматлари бошқармаси бошлиғи Мақсуд Қурбонов, туман ҳокими, меҳнат фахрийлари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари қатнашган. Маълум қилинишича, мажмуада барча қулайликлар ҳисобга олинган. Зал бўйлаб кўрсаткич, ахборот дисплейлари жойлаштирилган. Бино киришидаги қабулхонада консультантлар у ёки бу хизмат учун қайси дарча ёки кимга учрашиш кераклигини тушунтиради.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, янги бинода электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этади. Шунингдек, 20 та қабул ойнаси орқали фуқароларга хизмат кўрсатилади. Хабарда айтилишича, тадбиркор мурожаатлари учун бош вазир қабулхонаси ҳам ушбу бинода фаолият юритади.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида туман давлат хизматлари маркази томонидан 24 минг 177 та хизмат кўрсатилган бўлиб, 1069 та тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида Давлат хизматлари маркази биноси очилгани ҳақида маълум қилинганди. Шунингдек, Пастдарғомдаги мактаб биносида ДХМнинг филиали иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар