Маданий мерос агентлигининг асосий йўналишлари белгилаб берилди

Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 1 июнь куни қабул қилинган Президентнинг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Унда қайд этилишича, Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва ташкилий тузилмаси, агентлигининг хусусий секторга бериладиган функциялари рўйхати ҳамда мазкур соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” белгиланди.

Шунингдек, маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти Маданий мерос илмий-тадқиқот институти деб қайта номланган ҳолда агентлик тизимига ўтказилмоқда.

Қарорга кўра, қуйидагилар Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • моддий маданий мерос ва музейлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • моддий маданий мерос объектлари, маданий бойликлар, музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳамда соҳада таъсирчан давлат назоратини амалга ошириш;
  • моддий маданий мерос ва музейлар соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, уларга оид маълумотларнинг барча учун очиқ бўлишини таъминлаш;
  • маданий меросимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш ва уларни кенг оммалаштириш;
  • илғор хорижий тажрибалар асосида музейларни комплекс ривожлантириш ва бошқалар.

Янгиликлар