Тошкентда TIENS йиллик халқаро конференсияси бўлиб ўтди

Тадбирга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан корпорациянинг 3000 дан ортиқ ходимлари ва ҳамкорлари ташриф буюришди. Бутун дунёдан 5000 дан ортиқ иштирокчилар реал вақт режимида эфирни томоша қилди.

Тошкентдаги Renaissance Hall тантаналар залида TIENS халқаро конференсияси бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё минтақасининг тўртта давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 3 мингдан ортиқ вакиллар иштирок этди. Хитой ва Россиядан ташриф буюрган компания раҳбарлари тадбирда меҳмон сифатида қатнашишди. Дунёнинг турли мамлакатларидан 5000 дан ортиқ иштирокчилар трансляцияни реал вақт режимида томоша қилди.

Конференсия бошида TIENS GROUP корпорацияси директорлар кенгаши раиси жаноб Li JinYuan видео экрандан илиқ табрик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини айтди:

– Ўзбекистон минтақада асосий позицияларни эгаллаган, шунингдек, биз учун Осиё ва Европа қитъаси давлатларига эшикларни очиб беради. Шунинг учун биз шу ерда ўз саъй-ҳаракатларимизни глобал ҳамкорлик ва халқаро тараққиёт йўлида бирлаштирдик. Биз Ўзбекистондаги филиалимизнинг бизнес-муваффақиятларини катта хурсандчилик билан кузатиб бормоқдамиз. Ўқув машғулотлари, янги ҳамкорлар билан ишлаш ва ҳамкорларнинг аъло даражада натижалари – бугунги кундаги TIENS Узбекистанъни айнан шундай таърифлаш мумкин! Сизнинг қўлингизда иккита калит бор — саломатлик калити ва бойлик калити. Улар ёрдамида бахт эшигини очинг — ўзингиз ва оилангиз учун! Келинг, биргаликда фақатгина олға интиламиз!

TIENS вакилларининг таъкидлашича, компания анъанавий Хитой тиббиёти ва узоқ умр кўриш соҳасидаги энг янги технологияларнинг ўзига хос симбиозини таклиф этади.

Корпорациянинг ўз тадқиқот маркази, илмий институти мавжуд бўлиб, унда мутахассислар Хитой анъанавий тиббиётининг тарихий меросини ўрганадилар ва унинг асосида соғлиқни сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича илғор технологияларни яратадилар.
Тадбир давомида Евро-Осиё департаментининг Ўзбекистон бўлими бош директори жаноб Jin Vey йиғилганларга миннатдорчилик сўзлари билан мурожаат қилди:

– Бугун бизни йирик халқаро корпорация – TIENS бирлаштириб турибди. Буларнинг барчаси сиз, азиз ҳамкорлар туфайли амалга ошди! Умумий муваффақиятимизга қўшган ҳиссангиз учун ҳар бирингизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва билимингиз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишда муҳим рол ўйнайди. Сизнинг тажрибангиз бизни доимий ривожланишга илҳомлантиради. Ишончим комилки, эришган натижаларингиз келажакда ҳам бизни ҳайратда қолдиради ва қувонтиради. Янги қийинчиликларга қарамай, биз ўсишда давом этамиз. Ўзбекистон бунга ёрқин мисол! Қисқа вақт ичида вилоятлар ҳудудида юксак натижаларга эришилди. Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, TIENS нафақат саломат ва даромад, балки қўллаб-қувватлаш, муҳаббат ва ишонч ҳамдир. Биз билан сиз тадбиркор ва етакчига айланишингиз мумкин. Бунинг учун биринчи қадамдан бошлаб барча имкониятлар мавжуд. Дўстлар, ажойиб жамоамизнинг бир қисми бўлганингиз учун ташаккур. Келинг, биргаликда янги марраларни забт этамиз! Ишончим комилки, биз муваффақиятга эришамиз.

Жаноб Jin Veyнинг қўшимча қилишича, 2022 йил натижаларига кўра, Тиенс Гроупънинг дунё миқёсидаги бизнеси 20% ўсишини кўрсатди:

— Энг жадал ўсиш Марказий Осиё мамлакатларида кузатилди. Тиенс компанияси глобал бизнесининг ўсишини бир неча омиллар билан боғлаш мумкин. Биринчидан, пандемия даврида дунёда пайдо бўлган саломатликни қўллаб-қувватлаш ва сақлаш тенденсияси кучайишда давом этди. Иккинчидан — компаниянинг маҳсулот портфелини шакллантиришга кўп қиррали ёндашув тизими йўлга қўйилди. TIENS’нинг бизнеси анъанавий БФҚардан ташқари косметика, маиший кимё, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Турли мамлакатлар харидорлари учун маҳсулотлардан фойдаланиш имконини берувчи ўз онлайн платформамизни ишга туширишни фалоятимизни ривожлантиришнинг муҳим шарти сифатида кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Компания раҳбарияти 2022 йилдаги муваффақиятнинг асосий сабабларидан бири таъминот занжирларининг ривожланиши эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Логистика соҳасидаги муваффақиятлар Боаос Осиё форумида муҳокама қилинган мавзу бўлиб, унда Директорлар кенгаши раиси жаноб Ли Сзинюан ўз тақдимотини ўтказди, — деди у.

TIENS ҳамкорларига янги унвонларни топшириш ва тантанали тақдирлаш маросими байрамнинг асосий қисми бўлди. Бу йил Renaissance Hall саҳнасига 500 га яқин иштирокчи таклиф этилди. Улар орасида Туристик рағбатлантириш дастурининг 150 дан ортиқ ғолиблари ҳам бор. 23 та ҳамкор самарали меҳнати учун совға сифатида Автобонус — янги автомобилларга эга бўлди Компания, шунингдек, шаҳар, миллий ва халқаро даражадаги янги лекторларнинг номларини санаб ўтди. 150 дан ортиқ иштирокчилар янги TIENS юлдузлари деб эълон қилинди. 31 та ҳамкор янгиланган TIENS Lion мақомига эга бўлди. Корпорациянинг бир нафар ҳамкори бошқарув кенгашининг фахрий аъзоси этиб тайинланди.

Россия ҳудудий раҳбари Анна Трофименкова конференсия иштирокчиларига қилган мурожаатида компания амбассадорлари – бренд қадриятларини бирлаштирадиган таниқли шахслар ҳақида гапирди. Бугунги кунда TIENS’ни Россия, Европа ва Осиё мамлакатларининг машҳур спортчилар қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Афсонавий гимнастикачи ва спорт академиясининг асосчиси Оксана Чусовитина бир неча йиллардан бери TIENSнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Тадбир давомида Оксана табрик сўзи билан тадбир иштирокчиларига мурожаат қилди, унинг мафтункор тарбияланувчилари – бўлажак чемпионлар меҳмонларга ўз истеъдоди ва маҳоратини намойиш этди. Ёш гимнастикачилар Оксана билан биргаликда Директорлар кенгаши раиси жаноб Li JinYuanга академияни фаол қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик сўзлари ёзилган эсдалик плакатини тақдим этишди. Совға Хитойдаги TIENS музейига юборилди.

Конференсия давомида бир қатор янги маҳсулотлар намойиш этилди, улар тез орада харидорларга тақдим этилади. Тадбир ранг-баранг рақс лар, эстрада юлдузларининг чиқишлари ва тематик чиқишлар билан якунланди.

Байрамнинг норасмий қисмида меҳмонлар муваффақият қувончини баҳам кўришлари ва келажакда янги ютуқларга мослашиш имкониятига эга бўлишди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар