Бухорода 40 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Бухоро вилоятида 7 август, жума куни 40 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақалаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 августда Тошкент шаҳрида 491 нафар, Тошкент вилоятида 169 нафар, Бухоро вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Aндижон вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 8 нафар жами — 793 нафар бемор тузалди.

Шунинг билан Бухоро вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 814 нафарга етди. Вилоятда умумий касалланишлар сони 915 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, 7 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Aввалроқ Ўзбекистонда яна 168 нафар беморда коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар