Бухорода ноқонуний фаолият олиб бораётган чилимхона ва ошхона аниқланди

Бухоро шаҳрида карантин қоидаларига риоя қилмаётган фуқаролар тегишли тартибда жазоланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган рейд жараёнида Бухоро шаҳри Aбдураҳмон Жомий кўчасида ноқонуний фаолият олиб бораётган чилимхона аниқланган. Шунингдек, овқат етказиб бериш шарти билан иш юритаётган ошхона ҳам тунда одатий ҳолатда ишлаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, карантин қоидаларига риоя қилмай, тунда кўчада юрган ёшларга ҳам тегишли чоралар кўрилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин бошлангандан бери қанча мансабдор шахс ва фуқаролар карантин қоидаларини бузгани маълум бўлган эди. Шунингдек, Бухорода 10 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиши хабар қилинганди.