Фарғонада салкам 19 мингга яқин фуқаро ўзини ўзи иш билан таъминлагани маълум бўлди

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистонда 6 август ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 219 931 нафарга етганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилоятида 18 740 киши ўзини ўзи иш билан таъминлаган.

Таъкидланишича, ўзини ўзи банд қилганлар учун мавжуд 67 турдаги фаолият туридан маиший хизматлар соҳаси (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш хизматлари) энг талабгир бўлиб турибди. Яни 60 684 нафар шахс Ўзбекистон бўйича ўзини ўзи банд қилган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилишни рўйхатга олиш — мустақил ишловчиларни расман рўйхатдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини қонунийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Ўзини ўзи банд қилган шахс 67 та фаолият туридан бири билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун фақатгина «Soliq» мобил иловасида ёки cолиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали — «my.soliq.uz»да хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтиш лозим.

Аввалроқ Фарғонада «Ўзгидротехник» ходимлари уч ойдан буён маош олмагани, ишчиларга ваъда қилинган мукофот пули ҳам берилмагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар