Олотда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига умумий 84 миллион 814 минг сўмлик маош тўлаб берилди

Олотда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига умумий 84 миллион 814 минг сўмлик маош тўлаб берилди. Бу ҳақда Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухоро вилояти Олот туманида карантин марказига кирадиган шифокорлар беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича махсус ўқитилиб, муайян малакага эга бўлгач, ўта хавфли юқумли касаллик билан курашишга жалб қилинмоқда.

Шу кунга қадар туманда бевосита касаллик «ўчоғи»да фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари — 17 нафар шифокор, 33 нафар ўрта махсус маълумотли, 26 нафар кичик тиббий ходимга ойлик маошларига рағбат ўрнида 6 фоизли, умумий қиймати 84 миллион 814 минг сўмлик маош тўлаб берилди.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, карантин госпиталларида 14 кунлик карантин режимини якунлаб, ўз хизмат вазифасини адо этаётган 9 нафар тор доирадаги мутахассис, 24 нафар ўрта ва 13 нафар кичик тиббиёт ходимига Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сонли қарорига мувофиқ, умумий қиймати 778 миллион 472 минг сўм сармоя туман ҳокими Н.Неъматова бошчилигида топширилди.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Молия вазирлиги коронавирусга қарши курашаётганларга 482 миллиард сўм тўлаб берилганини маълум қилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар